
ҲАЛҚ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРИ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ
КИРИШ Мамлакатимиз ўз эркига эга бўлгандан сўнг, ижтимоий ҳаѐтимизнинг турли жабҳаларида, хусусан, спорт соҳасида ҳам кескин ўзгаришлар содир бўла бошлади. Айникса, юртбошимиз спорт соҳасини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратди. Бу бежиз эмас, албатта. Спорт – соғлом муҳитни яратишда, ѐш авлодни ҳар томонлама жисмонан ва маънан камол топтиришда ҳал қилувчи кучга эга. Сабаби, биз ҳамон тараққиѐт сари кетаѐтган эканмиз, ҳали йўлимизда ечилиши керак бўлган таълимий муаммолар талайгина. Масалан, шу кунларда ҳаѐт талаби ва тарбия услублари ўртасида қандайдир заифлик, бўшлиқ мавжуд. Бинобарин, мана шу бўшлиқни тўлдириш учун халқимизнинг бебаҳо анъаналари, ноѐб қадриятларидан ҳисобланмиш халқ ҳаракатли ўйинлари, жисмоний тарбия машғулотлари муҳим ўрин тутади. Хўш, халқҳаракатли ўйинларининг мақсади нима? Албатта, бу ўйинлар эрмак учун ўйналмайди. Чунки, бу зукко ҳалқимизнинг асрлар мобайнида жамлаган маънавий жавоҳирлар мажмуасидир. Ўзбек элининг донишмандлигини қарангки, ҳар бир ўйин,аввало, содда, қизиқарли тузилган бўлиб, унинг мағзига халқона оҳанг, миллийлик, меҳр-оқибат, жасорат, мардлик, ватанпаварлик, фидоийлик, инсонийлик каби туйғулар сингдирилгандир. Таълим ва тарбиянинг бундай уйғунлиги етук инсонни тарбиялаш учун дастуруламал вазифасини ўтайди. Тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, ибтидоий жамоа давридаѐқ ҳалқҳаракатли ўйинларининг дастлабки намуналари пайдо бўла бошлаган. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида тўхталамиз. Фидоий ҳалқимиз неча юз йиллар давомида ҳар бир ўйинни қалб- қўри билан яратди, сайқаллади ва мукаммаллаштирди. Сараланган ўйин турларини келгуси авлодлар учун кўз қорачиғидай асраб-авайлаб келди. Тараққиѐтнинг ҳар қандай босқичларида ҳам катта авлод вакиллари кенжа авлод вакиллари учун ѐрдам қўлларини чўзиб, имкон қадар, ўзтўплаган билим ва тажрибаларини севимли машғулотларига бўлган муносабатларини ѐшларга ҳам тинмай ўргатиб, тадрижий боғланишни вужудга келтирди.
Javob qoldiring