Img

Истиқлол туфайли ўз мустақил тараққиѐт йўлидан бораѐтган Республикамиз ѐшларини янгича ижтимоий муҳитга тайѐрлаш, давр руҳида тарбиялаш - шу куннинг долзарб ва устувор вазифаларидан биридир. Ҳозирги кунда Республикамизда амалга оширилаѐтган ислохотларнинг тақдири ѐшларнинг маънавий қиѐфасига, шахсий баркамоллигига боғлиқ. Бу вазифаларни амалга ошириш инсоний ўзаро муносабатларда демократик тамойилларни онгга тўла сингдиришни тақозо этади. Инсонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар Шарқда ўзига хос ва ҳар бир миллат психологиясига мос ҳолда шакллантиришдир. Ушбу ўқув қўлланма жамиятнинг янгиланиши даврида инсон маънавияти ва руҳиятида рўй бераѐтган ўзгаришларнинг психологик табиатини англашга ѐрдам беради.